Фарғона шаҳридаги Метан «заправка»лар ҳолатини кузатдик. Барча жойда турнақатор навбатлар вужудга келган. АГТКСлардан бирига бориб ҳайдовчилар билан суҳбатлашдик.

Ҳайдовчилардан бири Фаёзжон Мухторов заправкаларда кузатилаётган ҳолат бўйича қуйидагиларни сўзлаб берди:

Фаёзжон Мухторов, ҳайдовчи. Фото: Kun.uz

«Заправкага тонг саҳар 5:00 да келган эдик. Навбатимиз етиб келганида эса 12:00 да заправкани беркитиб қўйишди. Хоҳлайсизми, йўқми бунинг оқибатида йўлкира нархи ошди. Халқ “дод” деяпти. Қишнинг куни, автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида газ йўқ, бензин қиммат бўлса.

Фото: Kun.uz

Машинам бензинга юрмайди, газга мослашиб қолган. Энди газни қаердан қуямиз? Машинамизни заправка ҳудудига ташлаб кетиб бўлмайди. Бу ерда қолиб кетса, ишониб бўлмайди. 6 соатдан бери навбатда турибмиз. Эртароқ бориб навбат олиш мақсадида уйдан тонг саҳарда чой ҳам ичмай чиқиб кетган эдик.

Киракашлик қиламан. Газ тақчиллиги туфайли йўлкира нархини оширсак, одамлар пулни оғриниб беради. Мана энди ноиложликдан уйга қайтяпмиз. Қишнинг кунида иш йўқ. Газ бошқа заправкаларда ҳам йўқ. Қачон яхши бўлади газ? Халқ нима қилиши керак?» – дейди Фаёзжон Мухторов.

Фото: Kun.uz

Навбати келай деганда заправка эшиклари беркилиб уйга қайтаётган ҳайдовчи Аброр Абдуллаев  ҳам АГТКСларда юзага келаётган ҳолат бўйича ўз муносабатини билдирди:

Аброр Абдуллаев, ҳайдовчи. Фото: Kun.uz

«3-4 кундан бери заправкаларда шундай ҳолат кузатиляпти. АГТКС га эрта саҳар 4:30-5:00 ларда келган эдим. Навбатда турдик. 4 марта навбат силжиди. Шу билан соат 12 да заправка дарвозасини беркитиб қўйишди. Кеча ҳам, ундан олдинги куни ҳам шу аҳвол эди.