Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Самарқанд дарвоза» мажмуаси олдида ўт ўчириш мосламасининг портлаши оқибатида 3 киши жароҳат олди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги «Самарқанд дарвоза» савдо мажмуаси олдида ўт ўчириш мосламасини ёқиб, унинг портлаши натижасида одамлар жароҳатлангани ҳақида маълумотлар ва видеотасвирлар тарқалди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
ИИВ матбуот котибининг маълум қилишича, жорий йилнинг 1 январь куни тунги соат 00:45 ларда Шайхонтоҳур тумани Қоратош кўчаси автоқатнов йўлида аҳоли йиғилиб, бир неча фуқаролар автойўлни ажратиб турувчи тўсиққа мушакбозлик қилиш мақсадида қўлбола усулда ясалган ўт ўчиргич мосламасини жойлаштириб, мосламани тагидан ёқиши оқибатида мослама чақнаши кузатилган.
Натижада, мушакбозликни телефони камерасига тасвирга олаётган фуқаролар, 1997 йилда туғилган М.С. (ташхис: қорин юмшоқ тўқималари лат ейиши), 1999 йилда туғилган М.А. (ташхис: ўнг оёқ болдир, товон соҳалари йиртилган жароҳати) ҳамда 2006 йилда туғилган Х.Н. (ташхис: ўнг оёқ панжа қисми йиртилган, мажақланган жароҳати, оёқ бармоқлари нотўлиқ ампутацияси) турли кўринишдаги жароҳат олган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан мосламани тайёрлаган ҳамда уни ёққан шахсларни аниқлаш бўйича тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:17 / 05.05.2026
Хитойда фейерверк заводида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
19:47 / 18.04.2026
Россияда чиқинди юклаш пайтида юз берган портлаш оқибатида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди
09:27 / 07.04.2026
Деновда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди
11:34 / 04.04.2026