2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун ва президентнинг 2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

2022 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари:

  1. Халқ таълими вазирлиги — 25,81 трлн сўм (ўтган йилда 22,17 трлн сўм);
  2. Мактабгача таълим вазирлиги —  6,49 трлн сўм (ўтган йилда 6,79 трлн сўм). Шундан давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим муассасаларига субсидиялар – 1,5 трлн сўм( ўтган йилда бу миқдор 1,2 трлн сўмни ташкил этган);
  3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги — 4,14 трлн сўм( ўтган йилда 2,98 трлн сўм). Шундан 178, 5 млрд сўми талабалар турар жойини барпо этиш бўйича субсидиялар(2021 йилда ётоқхона билан қамраб олинмаган ва уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларнинг ойлик ижара тўловига субсидиялар 72,2 млрд сўмни ташкил этган);
  4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 3,08 трлн сўм( ўтган йилда 4,45 млрд сўм). Шундан одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликлар тарқалишига қарши курашиш билан боғлиқ харажатлар – 95,4 млрд сўм( 2021 йилда бу миқдор 50,8 млрд сўмни ташкил этган);
  5. Маданият вазирлиги — 728 млрд сўм( ўтган йилда 1,03 трлн сўм);
  6. Инновацион ривожланиш вазирлиги — 843,3 млрд сўм(ўтган йилда 747,8 млрд сўм);
  7. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги — 1,324 трлн сўм(ўтган йилда 1,8 трлн сўм). Шундан сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармасига трансфертлар – 981,3 млрд сўм (2021 йилда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ичимлик суви ва оқова сув тизимларини ривожлантириш учун 1,395 трлн сўм маблағ ажратилган);
  8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 615,8 млрд сўм(ўтган йилда 1,72 трлн сўм);
  9. Сув хўжалиги вазирлиги — 3,44 трлн сўм( ўтган йилда 2,97 трлн сўм). Шундан пахта хомашёси етиштирувчилари томонидан томчилатиб суғоришни жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун харажатлар – 935 млрд сўм( 2021 йилда 198,8 млрд сўм);