11:09 / 06.01.2022
8858

Тошкентда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди 

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 5 та автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 2022 йил 5 январь куни соат 20:30 ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Фарғона йўли кўчасида 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.А. бошқарувидаги "Audi" русумли, 1978 йилда туғилган ҳайдовчи О.Б. бошқарувидаги "Ваз-2106" русумли, 1978 йилда туғилган ҳайдовчи А.К. бошқарувидаги "Matiz" русумли, 1995 йилда туғилган ҳайдовчи У.К. бошқарувидаги "Matiz" русумли ва 1990 йилда туғилган ҳайдовчи М.А. бошқарувида бўлган "Damas" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида, "Ваз-2106" русумли автомобил ҳайдовчиси О.Б. ҳамда "Audi" русумли автомобилда бўлган йўловчи, 1998 йилда туғилган С.У.га тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Top