Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий суд қатағон қурбонларидан яна 120 нафарини оқлади
2022 йил 6 январ куни Олий судда қатағон қурбонларининг навбатдаги гуруҳини оқлаш бўйича жиноят ишлари кўриб чиқилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова томонидан киритилган протестларга асосан Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов раислигида 6та жиноят иши кўриб чиқилди. Якунда жами 120 нафар шахс ҳаракатларида жиноят таркиби йўқлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан оқланди.

Олий судда кўриб чиқилган жиноят ишлари қуйидагилардан иборат:
1. Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (БДСБ) ҳайъатининг 1925 йил 4 сентябрдаги махсус йиғилиш қарорига кўра, Мирза Ибрагимов Мирохур ва бошқалар (жами 43 киши) Ўзбекистон ССР ЖКнинг 61-моддаси (хорижий мамлакатлар ёки ижтимоий гуруҳлар фойдасига оғиш) қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда урушни эълон қилиш ҳамда совет давлатига қарши қуролли қаршилик ҳаракатларида иштирок этиш, 67-моддаси (аксилинқилобий ташкилотларга аъзолик қилиш) ва 69-модда (инқилобий ҳаракат ва пролетариат синфига қарши фаол ҳаракат ёки курашиш) яъни фуқаролар уруши вақтида аксилинқилобий ҳукумат тузишда айбли деб топилиб, сургун жазосига хуқм қилиниб, уларга тегишли мол-мулклар мусодара этилган.
2. Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (БДСБ) Доимий вакили ҳузуридаги Учлик йиғинининг 1930 йил 24 январдаги қарорига кўра, Оппоқхўжа Асқархўжаев ва бошқалар (жами 40 киши) Ўзбекистон ССР ЖКнинг 78-моддаси (бандитизм) совет давлатига қарши қуролли қаршилик ҳаракатларида иштирок этганликда айбли деб топилиб, сургун ва энг оғир жазо-отишга ҳукм қилиниб, отилган ва мол-мулки мусодара қилиниши белгиланган.

3. Марказий Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (БДСБ) Доимий вакили қошидаги Учлик кенгашининг 1930 йил 24 мартдаги баёнига кўра, Абдураҳимов Мирзахўжа ва бошқалар (жами 15 киши) Ўзбекистон
ССР ЖКнинг 67 ва 78-моддалари, аксилинқилобий махфий ташкилотини тузганликда ҳамда совет давлатига қарши қуролли қаршилик ҳаракатларида иштирок этганликда айбли деб топилиб, сургун ва энг оғир жазо-отишга ҳукм қилиниб, отилган ва мол-мулки мусодара қилиниши белгиланган.
4. Марказий Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (БДСБ) Доимий вакили қошидаги Учлик кенгашининг 1930 йил 25 январдаги баёнига кўра, Мансурбеков Муҳаммад Содиқ ва бошқалар (жами 5 киши) Ўзбекистон
ССР ЖКнинг 67 ва 78-моддалари, аксилинқилобий махфий ташкилотини тузганликда ҳамда совет давлатига қарши қуролли қаршилик ҳаракатларида иштирок этганликда айбли деб топилиб, Ўрта Осиёдан сургун қилиниб, мол-мулки мусодара қилиниши белгиланган.

5. Марказий Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (БДСБ) Доимий вакили қошидаги Учлик кенгашининг 1930 йил 19 мартдаги баёнига кўра, Сафаров Тоғай Амин ва бошқалар (жами 12 киши) Ўзбекистон ССР ЖКнинг
67 ва 78-моддалари, аксилинқилобий махфий ташкилотини тузганликда ҳамда совет давлатига қарши қуролли қаршилик ҳаракатларида иштирок этганликда айбли деб топилиб, Ўрта Осиёдан сургун қилиниб, мол-мулки мусодара қилиниши белгиланган.
6. Россия Федератив Совет Социалистик Республикаси Олий Инқилобий трибунали Туркистон Совет Республикаси Марказий Ижроия Қўмитасининг
1921 йил 23 декабрдаги ҳукмига кўра, Шарифжўжаев Садриддинхон ва бошқалар (5 киши) Ўзбекистон ССР ЖКнинг 67 ва 78-моддалари, аксилинқилобий махфий ташкилотини тузганликда ҳамда совет давлатига қарши қуролли қаршилик ҳаракатларида иштирок этганликда айбли деб топилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 25 август куни Олий судда кўрилган жиноят ишлари доирасида совет даврида қатағон қилинган 115 нафар шахс оқланган эди.
Мавзуга доир:
Мавзуга оид
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
21:08 / 22.06.2026
Жамиятимизда қонунсизлик ва коррупцияга асло ўрин қолмаслиги шарт - Саида Мирзиёева
20:11 / 18.06.2026
Бахтиёр Исломов Олий суд раиси лавозимидан озод этилади
08:30 / 08.06.2026