Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон 58 та хорижий давлатлардан қиймати 84,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган мебель маҳсулотларини импорт қилган.
Бу 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 7 млн АҚШ долларига кўп.
Ўзбекистон 2021 йилнинг 11 ойида мебель маҳсулотларини энг кўп импорт қилган давлатлар:
- Корея – 28,4 млн;
- Хитой – 18,4 млн;
- Туркия – 13,7 млн;
- Россия – 8,7 млн;
- Украина – 3,5 млн;
- Польша – 2,1 млн;
- Қозоғистон – 1,9 млн;
- Беларусь – 1,6 млн;
- Литва – 1,1 млн;
- Италия – 848,5 минг;
- Германия – 775,2 минг АҚШ доллари.

















