Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Денов туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда, фуқаро Н.Н. фуқаролар У.М. ва И.М.нинг ишончига кириб, уларни танишлари ёрдамида Кореяга ишга юбориш эвазига жами 4 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.