Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гематология марказида даволанаётган болалар учун таълимни ташкил этиш дастури амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанаётган болаларга мактабгача ва умумий ўрта таълим беришни таъминлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирликларининг 2022 йил 1 январдан бошлаб Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанаётган болалар учун мактабгача ва умумий ўрта таълимни ташкил этиш дастурини амалга ошириш таклифи маъқулланади.
Марказда даволанаётган болаларга мактабгача ва умумий ўрта таълим бериш жараёнларини ташкил этиш учун марказнинг таркибий тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган таълим офиси ташкил этилади.
Белгиланишича, 2022 йил 1 мартдан бошлаб гематология ва онкология йўналишлари бўйича даволанаётган болаларга узлуксиз таълим-тарбия бериш тажриба-синов тариқасида ташкил этилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги 2022 йил 31 декабрга қадар тажриба-синов натижаларига кўра, марказда даволанаётган болалар учун ташкил этилган умумий ўрта таълимни такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Мавзуга оид
10:15 / 26.06.2026
Олий тоифали ўқитувчилар мақсадли магистратурага қабул қилинади
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026