Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йилда Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни қарийб 2 минг кишига ошган
Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни қарийб 2 минг кишига ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилда доимий аҳоли сони 712,4 минг кишига ошган.
Қайд этилишича, мамлакат аҳолиси 2021 йил давомида ҳар ойда ўртача 59,4 минг кишига кўпайган.
2021 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига ошган, дейилади маълумотда.
Аввалроқ, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 35 271 276 кишини ташкил этаётгани хабар берилганди.
Шаҳар жойларда – 17,9 миллион киши, қишлоқ жойларда – 17,4 миллион киши истиқомат қилади.
Мавзуга оид
12:32 / 03.07.2026
Ҳунармандлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда
10:50 / 03.07.2026
Ўзбекистонда аёллар умр кўриш бўйича эркаклардан олдинда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
11:24 / 30.06.2026