Ўзбекистон | 17:45 / 13.01.2022
3395
2 дақиқада ўқилади

Қуйичирчиқ туманида қидирувдаги ўта хавфли рецидивист ЙПХ инспектори томонидан аниқланиб, ушланди

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Ҳайдовчининг ҳаракатлари инспекторда шубҳа уйғотган ва фуқарога тегишли маълумот планшет орқали базага киргизилганда, ҳайдовчи қидирувдалиги аниқланган.

Жорий йилнинг 11 январь куни Қуйичирчиқ туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори сафдор Б.Аманбаев ҳужжатларни текшириш мақсадида «Nexia-2» русумли транспорт воситасини тўхтатган. Текширув вақтида автомобилга тегишли ҳужжатлар йўқлиги ва автоулов бошқа фуқарога тегишли экани аниқланган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот гуруҳи хабар бермоқда.

Маъмурий баённома расмийлаштириш жараёнида ҳайдовчининг ҳаракатлари инспекторда шубҳа уйғотган ва фуқарога тегишли маълумот планшет орқали базага киргизилганда, ҳайдовчи Б.А. қидирувдалиги аниқланган ва у шу вақтнинг ўзида ушланган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасига кўра, ҳайдовчи 1982 йилда туғилган Б.А. Жиноят кодексининг 168 моддаси 2-қисми «а» банди (фирибгарлик кўп миқдорда) ва 3-қисми «Б» банди (фирибгарлик ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилганлиги) билан айбланиб, Зангиота тумани ИИБ томонидан ноябрь ойидан буён қидирувда эканлиги маълум бўлган.

Мавзуга оид