Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Олий суди Байденнинг йирик компанияларда мажбурий эмлаш бўйича фармонини блоклади
13 январь куни АҚШ Олий суди президент Жо Байденнинг йирик корхоналар ходимларини мажбурий эмлаш ва тестдан ўтказиш тўғрисидаги фармонини блоклади, бироқ айрим тиббиёт ходимларини эмлашга рухсат берди.
Axios маълумотларига қараганда, АҚШ маъмуриятининг 100 ва ундан ортиқ ишчиси бўлган корхоналарда ходимларни мажбурий эмлаш ёки ҳар ҳафта ПЗР тестини топшириш ҳақидаги талаби блокланган.
Судьяларнинг қарорига кўра, Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси (OSHA) 80 миллиондан ортиқ ишчиларга таъсир қиладиган қоидани чиқариш ҳуқуқига эга эмас.
«Конгресс шубҳасиз OSHA’га иш билан боғлиқ хатарларни тартибга солиш ваколатини берган бўлса-да, у ушбу агентликка жамоат саломатлигини янада кенгроқ тартибга солиш ваколатини тақдим этмади. 100 нафардан ортиқ ходими бўлган компанияларда ишлагани учун танланган 84 миллион америкаликни эмлаш талаби, албатта, охирги тоифага киради», дейилади Олий суднинг эълон қилинган қарорида.
Олий суд, шунингдек, федерал бюджетдан молиялаштириладиган муассасаларда тиббиёт ходимлари учун эмлаш мандатини тасдиқлади.
Айни пайтда, АҚШ президенти Жо Байден йирик компаниялар ходимларини мажбурий эмлаш бўйича суд қароридан ҳафсаласи пир бўлганини айтди.
«Олий суд йирик корхоналар ходимларининг ҳаётини сақлаб қолиш бўйича ҳам фанга, ҳам қонунга асосланган соғлом фикр талабларини тўсишга қарор қилганидан хафаман. Ушбу фавқулодда вазият стандарти иш берувчиларга эмланишни талаб қилиш ёки ҳафтада бир марта тестдан ўтган ва ишда ниқоб тақиб юрган ходимларга эмланишдан бош тортишга рухсат берарди», дейилади Байденнинг Оқ уй веб-сайтидаги баёнотида.
Президент компанияларга вакциналар ёки тестлар учун ўз талабларини ихтиёрий равишда яратиши учун босим ўтказишга ваъда берди.
«Мен бизнес раҳбарларини зудлик билан олдинга қадам ташлаганларга, жумладан Fortune 100 рўйхатидаги компанияларининг учдан бирига қўшилишга ва ўз ишчиларини, мижозларини ва жамоаларини ҳимоя қилиш учун эмлаш талабларини жорий этишга чақираман», деб қўшимча қилди Байден.
Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки тиббиёт ходимларини мажбурий эмлаш ҳақидаги қарорни «яхши хабар» деб атади.
Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
10:30 / 17.06.2026
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45 / 17.06.2026