Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways самолёти Минск аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди
Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолёти кучли қор ва бўрон шароитида Минск аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, жароҳат олганлар йўқ.
Фото: t.me/MinskNationalAirport
Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолёти Минск миллий аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди. Бу ҳақда маҳаллий аэропорт матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент—Минск йўналиши бўйича парвозни амалга оширган Airbus А-320 самолёти маҳаллий вақт билан соат 11:45да (Тошкент вақти билан соат 13:35) Минск миллий аэропортига қўнган, бироқ кучли қор ва бўрон туфайли учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган.
Самолёт бортида 115 нафар йўловчи бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ. Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида самолётга шикаст етмаган. Ҳозирда воқеа жойида авария-қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Uzbekistan Airways АЖ матбуот котиби Камола Икромованинг Kun.uz’га қўшимча маълумот беришича, барча йўловчилар айни пайтда Минск аэропортида бўлиб турибди, уларга зарур ёрдам кўрсатилган, жой билан таъминланган. Ҳаво кемаси зиён кўрмаган.
Самолёт қачон ортга қайтиши номаълум. Бу ҳақда авария-қутқарув гуруҳи иши якунига кўра қўшимча маълумот берилади.
Мавзуга оид
09:42 / 15.01.2026
Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши: Uzbekistan Airways, Jazeera ва Fly One Asia рейслари йўналишини ўзгартирди
20:37 / 13.01.2026
Қозоғистон осмонида Ўзбекистон ва Россия самолётлари хавфли яқинлашгани маълум бўлди
20:36 / 30.12.2025
2025 йилда йўловчилар Ўзбекистон аэропортларидан энг кўп парвоз қилган йўналишлар маълум бўлди
22:46 / 29.12.2025