Ўзбекистон | 17:56 / 18.01.2022
9102
1 дақиқада ўқилади

«Ўзгидромет» Қамчиқ довонида кучли ёғингарчилик бўлишидан огоҳлантирди

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» 19 январь куни Қамчиқ довони йўлида ҳайдовчилар учун ноқулай об-ҳаво юзага келиши мумкинлиги сабабли огоҳлантириш билан чиқди.

Қайд этилишича, шу куни А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довони ҳудудида қор кўринишида ёғингарчилик, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик бўлиши, туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши кутилмоқда.

Шунингдек, шамол тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, йўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Аввалроқ «Ўзгидромет» республиканинг тоғли ҳудудларида 19 январгача қор кўчиши хавфи мавжудлигидан огоҳлантирганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид