Ўзбекистон | 10:56 / 28.01.2022
7581
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида таъмирлаш ишлари туфайли табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Kun.uz

Юнусобод тумани Ҳамкоробод маҳалласидан Олмазор тумани Гулзор, Иброҳим ота маҳаллаларидаги истеъмолчиларни бир меъёрда табиий газ билан таъминлаш мақсадида ҳалқалаш учун янги қурилган ўрта босимли Д-159 мм ер усти газ қувурини қайта улаш ишлари «Юнусободтумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган. 

2022 йил 28 январь куни соат 11:00 дан 16:00 гача Юнусобод тумани Ҳамкоробод маҳалласидаги 200 та ерли хонадонларда, 4 та улгуржи истеъмолчиларида, Олмазор тумани Гулзор, Иброҳим ота маҳаллаларидаги 485 та аҳоли хонадонларида ҳамда 3 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Билдирилишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид