Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақининг энг юқори миқдори оширилади
“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармон билан 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.
Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 январидан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тайёрланади.
Бундан ташқари, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақи максимал миқдорининг 12 баробаридан келиб чиққан ҳолда “Пенсия” дастурига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Мавзуга оид
21:32 / 07.04.2026
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади?
17:46 / 18.02.2026
Пенсия ёшига етган шахсларга жамғарилган пенсия автоматик тўлаб берилади
21:29 / 07.08.2025
“Ойлигим ошмаяпти” — ходим ва иш берувчи орасидаги доимий муаммо
20:56 / 23.07.2025