18:32 / 29.01.2022
10905

Spark ва Тrailblazer тўқнашувидан сўнг автомобиллардан бирида ёнғин чиқди

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Фарғона шаҳрида Spark ва Тrailblazer тўқнашуви оқибатида Spark автомашинасида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 28 январь куни соат 23:05 ларда Фарғона шаҳри С.Темур кўчасида, 1991 йилда туғилган Р.А. Тrailblazer автомобилини бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1996 йилда туғилган С.А. бошқарувидаги Spark русумли автомобил билан тўқнашган.

Оқибатда, Spark автомобилининг олд қисмида ёнғин келиб чиққан. Ҳайдовчи С.А. чап оёқ болдир суяги ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳамда ФВБ ходимлари томонидан текширув ўтказилмоқда.

Аввалроқ Фарғона вилояти Олтиариқ туманида икки автомобил иштирокида содир тўлган тўқнашувда Nexia автомобилида ёнғин келиб чиққани, Nexia ҳайдовчиси Т.Э. ёнғин оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Top