Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимпиада арафасида Пекинда коронавирус тарқалиши авж олмоқда
Пекин сўнгги 18 ойликда кунлик касалланиш бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилгани ҳақида хабар берди - бу Хитой пойтахтида қишки Олимпия ўйинлари бошланишига беш кун вақт қолганида рўй берди.
BBC News хабарига кўра, пойтахтда бир кунда яна 20 ҳолат қайд этилгач, расмийлар шаҳарнинг айрим туманлари тўла локдаунга киришини эълон қилган. Пойтахт аҳолиси тўлиқ тест қилинади.
Аввалроқ Олимпия ўйинлари ташкилотчилари Олимпиадада иштирок этувчи спортчилар, турнир ўтказилишига алоқадор кишилар ва ходимлар орасида 36та янги касалланиш ҳолати ҳақида хабар берганди. Шундан 19 киши спортчи ёки жамоаларнинг вакилларидир. Ташкилий қўмита хабарига кўра, бу шахслар жума куни ўз делегациялари билан Пекин аэропортига келиб тест топширганида мусбат натижалар қайд этилган.
Мавзуга оид
12:19 / 20.05.2026
«Бир-биримизга ёрдам беришимиз керак» – Пекинда Путин ва Си музокаралари бошланди
09:33 / 23.02.2026
Веронада қишки Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди
15:00 / 29.07.2025
Пекинда сув тошқинлари оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
11:29 / 05.05.2025