Ўзбекистон | 08:30 / 02.02.2022
2454
3 дақиқада ўқилади

Одам савдосидан жабрланганларга ёрдам бериш реабилитация марказининг 3 та минтақавий филиали ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 5 ноябрдаги 240-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Бош прокуратуранинг одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларга ёрдам кўрсатиш, уларни ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоийлашувини таъминлаш даражасини янада ошириш мақсадида Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида минтақавий филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари:

  • 2022 йил 1 мартга қадар минтақавий филиалларга жойлаштириладиган шахсларнинг ижтимоий аҳволидан келиб чиқиб, улар учун тегишли инфраструктура ва транспорт коммуникациялари мавжуд бўлган ҳудуддан ер майдони ажратилишини таъминлайди;
  • 2022 йил 1 декабрга қадар Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда минтақавий филиалларни фойдаланишга топшириш ҳамда фаолиятини самарали йўлга қўйиш чораларини кўради.

Белгилаб қўйилишича:

  • минтақавий филиаллар давлат-хусусий шерикчилик асосида юридик шахс сифатида ташкил этилиб, бунда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги давлат шериги сифатида хусусий шерик билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузади ҳамда хусусий шерик томонидан минтақавий филиаллар биносини қуриш ва бинога 3 йил давомида эксплуатация қилиш белгиланади;
  • минтақавий филиалларнинг қуввати 10 ўриндан кам бўлмаслиги, фаолият кўрсатадиган ходимлар ва мутахассисларнинг штат бирликлари тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишда қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрларга мувофиқ давлат бюджети ҳисобидан ажратилиши кўзда тутилади;
  • хусусий шерикка фойдаланиш учун ажратилган ер майдони, бино (иншоот)лар, жиҳозлар ва бошқа моддий-товар бойликлар давлат – хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг, Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги балансига ўтказилади;
  • минтақавий филиаллар фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш давлат бюджети маблағлари, халқаро ва маҳаллий ҳомийлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Минтақавий филиал ходимларининг чекланган умумий сони 16 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 3,5 штат бирлигидан иборат бўлган тузилмаси тасдиқланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид