Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО бош котиби Россия Беларусга 30 минг ҳарбий ва «Искандер» мажмуаларини жўнатганини айтди
Россия ва Беларусь иттифоқ давлати кучларининг ҳарбий тайёргарлигини текшириш учун 10 февралдан 20 февралгача машғулотлар ўтказиши режалаштирилган.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия ўқув машғулотлари ўтказиш учун Беларусга 30 минг ҳарбий ва «Искандер» ракета мажмуаларидан иборат гуруҳни жўнатганини маълум қилди.
«Охирги кунларда Беларусга Россия ҳарбий кучлари жойлаштирилаётганини кузатмоқдамиз. Гап 30 минг нафар ҳарбий, махсус кучлар, қирувчи самолётлар, ‘Искандер’ мажмуалари ҳамда С-400 тизимлари ҳақида бормоқда», — деди у.
Россия ва Беларусь иттифоқ давлати кучларининг ҳарбий тайёргарлигини текшириш учун машғулотлар ўтказиши режалаштирилган. Россия мудофаа вазири ўринбосари Александр Фоминнинг сўзларига кўра, биринчи босқичда 9 февралгача қўшинларни жойлаштириш амалга оширилади. Иккинчи босқичда 10 февралдан 20 февралгача ҳамкорликдаги машғулотлар ўтказилади.
Россия мудофаа вазирлиги Беларусда ўтказиладиган машғулотларда жумладан, артиллериячилар ва денгиз пиёдалари, «Панцирь-С» ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, Су-35 қирувчи самолётлари қатнашишини маълум қилган.
Машғулотларда иштирок этадиган ҳарбийлар сони айтилмаган.
«Искандер-М» мажмуаси ракеталари ядровий каллакни таший олади. Ракетанинг парвоз масофаси 500 километргача деб айтилган.
Мавзуга оид
22:14 / 08.07.2026
«Бу Путинга аниқ ишора» - НАТО янги ракета тизими учун 50 млрд доллар ажратади
21:27 / 08.07.2026
Трамп Украинанинг Россия ичкарисига берган зарбаларини қўллаб-қувватлади
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
10:10 / 08.07.2026