Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg агентлиги Россиянинг Украинага бостириб киргани ҳақида янглишиб хабар берди
Агентлик раҳбарияти рўй берган ҳодиса сабабларини аниқламоқда.
Фото: Валерий Шарифулин/ТАСС
Bloomberg агентлиги жума куни ўз веб-сайтида «Россия Украинага бостириб кирди» сарлавҳали хабар эълон қилди, кейин хатони тан олди ва хабарни олиб ташлади.
«Биз турли сценарийлар учун сарлавҳалар тайёрлаяпмиз ва «Россия Украинага бостириб кирди» сарлавҳаси тасодифан соат 16:00 ларда (Тошкент вақти билан тахминан ярим тунда) сайтимизга жойлаштирилди. Биз бу хатодан чуқур афсусдамиз», — дейилган шанба куни агентлик сайтида эълон қилинган хабарда.
Таъкидланишича, агентлик раҳбарияти ҳодиса сабабларини аниқламоқда.
Сўнгги пайтларда ғарб давлатларида Россиянинг Украина ҳудудига бостириб кириши мумкинлиги ҳақида баёнотлар янграмоқда. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бундай маълумотни бўш ва кескинликнинг асоссиз кучайтирилиши деб атади ҳамда Украина жануби-шарқидаги инқирозни куч билан ҳал қилишга уринишлар энг жиддий оқибатларга олиб келиши тўғрисида огоҳлантирди.
Мавзуга оид
11:22 / 22.02.2026
Зеленский: АҚШ ва Россия урушни тўхтатиш учун бир хил талаб қўймоқда
16:18 / 21.02.2026
Хитой дронларни Россияга Таиланд орқали етказиб беришни бошлади
15:22 / 21.02.2026
Европа Украина ёрдамида дронларга қарши арзон ҳимоя тизимини яратади
15:16 / 21.02.2026