Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Шавкат Мирзиёев Пекинда қишки Олимпия ўйинлари очилиш маросимида иштирок этди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
Президент матбуот хизматига кўра, тадбир хорижий давлатлар етакчилари, расмий делегациялар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Пекиндаги “Қуш уяси” миллий стадионида бўлиб ўтди.
Маросим бадиий дастури ХХР раиси Си Цзиньпин томонидан илгари сурилган «Инсониятнинг умумий тақдири ҳамжамияти» концепциясини ўзида мужассам этган бўлиб, Хитой халқининг қадимий тарихи ва бой маданияти, жаҳон иқтисодиёти пешқадами сифатида эришаётган улкан муваффақият ва ютуқлари, халқаро олимпия ҳаракатининг руҳи ва қадриятларини акс эттирди.

Миллатлар паради бўлиб ўтди. Қишки Олимпиадада иштирок этаётган мамлакатларнинг спорт делегациялари, шу жумладан Ўзбекистон жамоаси стадион бўйлаб юрди. Ўйинларда қатнашаётган тоғ чанғичи Комил Тўхтаев Ўзбекистон давлат байроғини тантанали кўтариб ўтди.
Олимпия ўйинларининг 4-20 февраль кунлари ўтадиган мусобақаларида спортнинг 15 та йўналиши бўйича 109 та медаллар тўплами ўйналади, улар учун дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатидан 4 мингдан зиёд спортчи курашади.






Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
12:19 / 20.05.2026
«Бир-биримизга ёрдам беришимиз керак» – Пекинда Путин ва Си музокаралари бошланди
15:00 / 29.07.2025
Пекинда сув тошқинлари оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
11:29 / 05.05.2025