Ўзбекистон | 13:06 / 05.02.2022
10401
2 дақиқада ўқилади

ФВВ Қамчиқ довонида об-ҳаво кескин ёмонлашиши ҳақида огоҳлантирди 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқ довонида об-ҳаво кескин ёмонлашиши ҳақида огоҳлантириш билан чиқди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, жорий йил 6 - 7 февраль кунлари А-373 Тошкент-Ўш автойўлининг Қамчиқ довони ҳудудида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши мумкин.

Хабарга кўра, довонда кўриш масофаси 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 17 - 22 м/с ва қисқа вақтларда 25-27 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши кутиляпти.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчилардан барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни сўраган.

Аввалроқ, «Ўзгидромет» дам олиш кунлари аномал илиқ ҳаво кескин совуқ билан алмашишини маълум қилганди.

Якшанба куни совуқ ҳаво кириб келиши мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади, об-ҳаво кескин ёмонлашади. Мамлакат бўйича ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, ҳарорат кундуз куни 4-9 даража илиққача, шимолда 0-5 даража илиққача пасаяди.

Якшанба куни тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Тоғли автомобиль йўлларда қор уюмлари ва кўриниш ёмонлашиши кутилмоқда, дейилади «Ўзгидромет» хабарида. 

Мавзуга оид