Ўн етти нафар фарзанд кўрган аёл
Ўлмасхон ая Қувватова бу йил 90 ёшни қарши олади. Қаҳрамонимиз ўн етти нафар фарзандни дунёга келтирган. Ҳозир ўн бир нафар фарзанди ҳаёт. Тўққизта қиз, икки ўғилни вояга етказган.
Бу йил 90 ёшни қарши оладиган Ўлмасхон ая Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшайди. Турмуш ўртоғи ҳам, ўзи ҳам оилада ёлғиз фарзанд бўлишган. Аядан олдин туғилган барча фарзандлар вафот этгани боис исмини Ўлмасхон қўйишади.
“Бизни вақтда соддачилик, докторга боришмаган ёки дори-дармон бўлмаган, худо бериб туғилаверган фарзандлар. Шунча туғиб, яна ҳам юмалаб турибман деб қўяман. Болаларни боққанда қийинчилиги бўлади. Ҳам далага чиқамиз, ҳам уй ишини қиламиз, шунақа қилиб шу ёшларга етиб келдик. Чолим билан 65 йилча яшадик, яхши яшадик. Чолим яхши одам эди. Шу билан энди бола-чақали бўлиб, шу ергача етиб келдик”, – дея хотирлайди қаҳрамон она.
Онахон набира, эвара, чеваралари сонини ҳам ёддан билади. Қаҳрамон онанинг 36 та невара, 60 та чевара ва 5 та эвараси бор. Ўлмасхон аянинг фарзандлари бир тўпланганда хонадонда тўйдай бўлади.
Абдували Қурбонов,
Kun.uz мухбири.
Монтаж устаси Азизбек Исмоилов.
Мавзуга оид
15:52 / 25.10.2024
Малайзияда аёл касал эрига 6 йил ғамхўрлик қилди, аммо эркак соғайгач, уни ташлаб кетди
13:50 / 11.10.2024
50 ёшдан кейин оила қурганлар сони маълум қилинди
17:16 / 05.09.2024
“Битта фарзанд” сиёсатидан сўнг: хитойлик аёллар ҳалигача болали бўлишни хоҳламаяпти
18:00 / 02.09.2024