Олмазор туманида 4 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲ содир бўлди
ЙТҲ натижасида икки нафар йўловчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 6 февраль куни соат 13:00 ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорасарой кўчасида ҳайдовчилар:
1) 1993 йилда туғилган Ж.О. бошқарувидаги "Mercedes Benz" русумли юк автомобили;
2) 1966 йилда туғилган Р.Г. бошқарувидаги "Lacetti" русумли;
3) 1989 йилда туғилган А.У. бошқарувидаги "Cobalt" русумли;
4) 1998 йилда туғилган А.М. бошқарувида бўлган "Hyundai Sonata" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида, "Lacetti" русумли автомобилда бўлган икки нафар йўловчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Тошкентда Nexia устунга урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этганлиги хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
15:51 / 12.08.2024
“Аҳоли билан келишилган” — пойтахт ҳокимлиги болалар майдончаси жойлашган ҳудуд сотувга қўйилганига изоҳ берди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024