Жаҳон | 17:12 / 07.02.2022
8758
2 дақиқада ўқилади

АҚШда полиция афроамерикаликни отиб ўлдиргани сабабли норозилик намойиши ўтказилди

Намойиш иштирокчилари шаҳар мэри Жейкоб Фрейнинг истеъфосини ҳамда 2 феврал куни 22 ёшли афроамерикаликни отиб ўлдирган полициячи Марк Ханнеманнинг жиноий жавобгарликка тортилишини талаб қилган.

Фото: Yahoo

АҚШнинг Миннеаполис шаҳрида афроамерикалик полиция томонидан отиб ўлдирилгани сабабли оммавий норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Хабар қилинишича, Миннеаполис кўчаларига юзлаб кишилар чиққан.

Намойиш иштирокчилари шаҳар мэри Жейкоб Фрейнинг истеъфосини ҳамда 2 феврал куни 22 ёшли афроамерикаликни отиб ўлдирган полициячи Марк Ханнеманнинг жиноий жавобгарликка тортилишини талаб қилган.

Хабар қилинишича, қотиллик ишини тергов қилаётган полициячилар кутилмаганда Локнинг уйига бостириб кирган. Диванда ётган Лок полициячилар кириши билан кескин ўрнидан турган ва унга қарши ўқ узилган.

 Полиция эртаси куни воқеа юз берган пайтда Локнинг қўлида тўппонча бўлгани акс этган видеони намойиш этган.

Локнинг адвокатлари унинг жиноий ўтмиши йўқлиги ва ўқотар қуролга қонуний равишда эгалик қилганини таъкидламоқда.

Норозилик намойишларига АҚШнинг бошқа шаҳарлари аҳолиси ҳам қўшилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Миннеаполис афроамерикалик Жорж Флойд полиция томонидан қўлга олиш чоғида ҳалок бўлганидан сўнг йирик тартибсизликлар марказига айланганди.

Мавзуга оид