Жаҳон | 17:04 / 08.02.2022
13352
1 дақиқада ўқилади

Песков Путин Зеленский билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди

Кремль вакилининг сўзларига кўра, бундай музокараларни ўтказиш учун учрашувдан мақсадни аниқлаб олиш керак.

Фото: Getty Images

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков расмий Анқаранинг Россия етакчиси Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасида учрашув ташкил этиш тўғрисидаги таклифига изоҳ берди.

«Зеленский билан учрашувга келсак, буни ҳеч ким рад этгани йўқ. Агар ушбу учрашув мамлакат жануби-шарқидаги вазият тугунини ечадиган бўлса, Путин ҳар ким билан учрашишга тайёр», — деди Песков.

Унинг қўшимча қилишича, бундай музокараларни ўтказиш учун учрашувдан мақсадни аниқлаб олиш керак.

«Аввало қандай мақсадда, қандай масалалар бўйича ва қандай натижага эришишни мўлжаллаган ҳолда учрашув ўтказилишини билиб олиш лозим», — деди Кремль вакили.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Владимир Зеленский Путин билан Туркияда учрашишга рози бўлганини айтганди.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Анқара Россия ва Украина етакчилари учрашувини ўтказиш имкониятини тақдим этмоқчи.

Мавзуга оид