Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 кунда «права» олиб беришни ваъда қилган автомактаб ўргатувчи устаси ушланди
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида фуқарога 15 кун муддатда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган ўргатувчи уста ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Жарқўрғон туман бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, “С.И.С.” МЧЖ автомактаби ўргатувчи устаси З.Э. фуқаро А.га бошқа автомактабда ишловчи танишлари орқали “Б, С.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув машғулотларида иштирок этмасдан 15 кун муддат ичида олиб бериш эвазига 3,1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан олдин, Сирдарёда фуқарога 15 кун муддатда “права” олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланганди.
Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев автомактаблар бўйича бош прокурор ва вазирларга топшириқлар берганди.
26 январь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида президент йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ва авария ҳолатлари кескин ошаётганига эътибор қаратди. Президент ҳайдовчилик гувоҳномаси олишда порахўрлик одатий ҳолга айланганини танқид қилди.
“Шу ўринда, бир муҳим масалага барчанинг эътиборини қаратмоқчиман. Умуман, ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди. Мана биз ўқиганмиз, уч йил ўқитарди. Ҳозир 3 ой ўқияпти, яна бормасдан гувоҳнома оляпти. Нима, Ўзбекистонда қонун йўқми? Шунинг учун, авариялар сони соат сайин ошиб бормоқда. Агар биз ўзимиз тан олмасак, чора кўрмасак, давом этаверади.
Бу муаммони бартараф қилиш учун, Давлетов, Бобожонов, Йўлдошев, аввало ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, иккинчидан, ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш «жинояти»га қарши жазони кучайтириш бўйича, бир ой муддатда қонунчиликка қўшимча киритиш юзасидан таклиф киритсин”, деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
20:58 / 08.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин барпо этган боғ сақлаб қолинадиган бўлди
16:03 / 26.02.2026
Жарқўрғонда “Янги Ўзбекистон” массиви барпо этилмоқда
11:16 / 21.02.2026
“Ҳокимиятга 1 млн етказишимиз буюрилди” – Сурхондарёда ўқитувчилардан мажбурий пул йиғилмоқда
11:12 / 15.01.2025