Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда ўқитувчилар шанбаликка жалб қилингани айтилган хабарга муносабат билдирилди
Фото: joqargikenes
Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчиларининг Мўйноқ тумани Қозоқдарё овулига шанбаликка жалб этилганлиги ҳамда айни дамда Халқ таълими вазири ҳам хизмат сафари билан Қорақалпоғистонда эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолатга Мўйноқ тумани ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Қорақалпоғистонда ўқитувчиларнинг шанбаликка жалб этилганлиги ҳолати айни вақтда назоратга олинган ва ўрганилмоқда.
Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига асосан, халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ҳамда бошқа турдаги ишларга жалб қилиш қатъиян тақиқланганини эслатиб ўтган.
Мазкур қарорга кўра, юқоридаги талабларни бузган Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари тегишли жавобгарликка тортилиши белгиланган.
Таъкидланишича, Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги мактабларни ўрганиш жараёни 8 феврал куни якунланган ва шундан сўнг вазир 3 та вилоятга – Хоразм, Навоий ва айни вақтда Самарқанд вилоятига борган.
Мавзуга оид
13:56 / 27.11.2025
Олий таълимда аёл профессор-ўқитувчилар улуши 46 фоизга етди
13:15 / 08.11.2025
Қозоғистонлик ўқитувчилар ChatGPT’дан бепул фойдаланишади
22:07 / 12.10.2025
Ўқитувчилар учун малака тоифа синовлари ўтказиладиган саналар белгиланди
14:50 / 01.10.2025