2020 йилнинг декабрь ойида Андижон вилояти ҳокимлиги мансабдорлари ва уларнинг яқинларига тегишли корхоналар томонидан миллиардлаб давлат буюртмалари тақсимлаб олингани маълум бўлган эди. 2021 йил февраль ойида жамоатчилик томонидан кескин қораланган ушбу ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида жиноий иш қўзғатилган.

Kun.uz сўровига мувофиқ Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан тақдим қилинган маълумотларга кўра, ушбу мансабдорларнинг фақат 1 нафарига нисбатан 2021 йил 24 ноябрь санасида жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан ҳукм ўқилган.

Хусусан, Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК раҳбари ҳамда “Milano Biznes Servis” МЧЖнинг 100 фоиз улуши эгаси Муҳиддин Қодиров Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 209-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбдор деб топилган. М.Қодировга узил-кесил 2 йил моддий ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 2,5 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Муҳиддин Қодиров – Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК раҳбари бўлган. М.Қодиров тўлиқ эгалик қиладиган “Milano Biznes Servis” МЧЖ қарийб 20 млрд сўмлик учта объектни реконструкция қилишда пудратчи сифатида танланган. Яъни учта ҳолатда – Жалақудуқ туманидаги “Ойим” поликлиникаси (6 миллиард сўм), Избоскан (6,9 миллиард сўм) ва Қўрғонтепа (6,7 миллиард сўм) туманларидаги 2 мактабни реконструкция қилишда буюртмачи ҳам, пудратчи ҳам – Муҳиддин Қодировнинг шахсан ўзи бўлган.

Бундан ташқари судда Қодировдан ташқари яна 8 нафар фуқаро айбли деб топилиб, турли жазоларга ҳукм тайинланган.

Лекин суд ҳукмида 2020 йил охирида жамоатчиликка маълум бўлган давлат харидларига доир ишда исмлари келган яна 3 нафар мансабдор ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ.

Қолган мансабдорлар ким ва улар нималар қилган эди?

Очиқ маълумотларга кўра, икки амалдор ўз жойида қолган, бири лавозимидан озод қилинган. Ваҳоланки, 2021 йил январь ойида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги эълон қилган