Ўзбекистон | 13:42 / 15.02.2022
6885
2 дақиқада ўқилади

Россиядан Ўзбекистонга махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади 

Фото: KUN.UZ

18 ва 25 февраль кунлари Россиядан Ўзбекистонга махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Россиядаги ўзбекистонликларга мамлакатга келиши учун қулайлик яратиш мақсадида жорий йил февраль ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Волжский – Тошкент” йўналишида 483-сонли махсус йўловчи поездининг икки маротаба қатнови амалга оширилади. 

Ушбу поездлар 2022 йил 18 ва 25 февраль кунлари соат 20:50 да “Волжский” темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.  

Мазкур поездга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган. 

Россиядаги ўзбекистонликларнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz’дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатиши ҳам мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид