Маълум қилинишича, департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан Кармана туманида терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда туманнинг Дўстлик маҳалласида жойлашган, табиий газдан қарздорлиги сабабли тармоқдан узилган иссиқхонада газ тармоғига ўзбошимчалик билан қайта уланиб олиш ҳолати аниқланган. Иссиқхонада табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 212,6 млн сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















