Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида электр тармоқлари корхонаси ходими пора билан ушланди
Бекобод шаҳар электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси метан газ шохобчасини электр тармоғига улаш учун 2 000 АҚШ доллари талаб қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бекобод шаҳар электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси Б.К. ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, шаҳар ҳудудида янги қурилаётган метан газ шохобчасини 13-даҳадаги 6 кВтлик “Фидер” қозонхонаси орқали электр тармоғига улаш ҳамда техник шарт бериш эвазига 2 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:55 / 17.07.2026
Навоийда ИИБ терговчиси пора олишда қўлга тушди
08:58 / 15.07.2026
Икки вилоятда пора талаб қилган мансабдорлар қўлга олинди
14:44 / 14.07.2026
Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланишда 11 киши айбдор деб топилди
09:25 / 14.07.2026