Ўзбекистон | 14:26 / 18.02.2022
18642
2 дақиқада ўқилади

Пахтаобод тумани ҳокими ўзгарди

Марказий банк вилоят бошқармаси бошлиғи Элёрбек Усмонов туман ҳокимига айланди.

Фото: Kun.uz

Элёрбек Тўлқинович Усмонов Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Э.Усмонов 1986 йилда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган. 2007 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул муомаласи департаменти пул муомаласини таҳлил қилиш ва тахминлаш бошқармаси етакчи иқтисодчиси вазифасидан бошлаган.

У 2008 йилдан Марказий банк пул муомаласи департаменти пул муомаласини таҳлил қилиш ва тахминлаш бошқармаси бош иқтисодчиси, Марказий банк пул муомаласи департаменти пул муомаласини ташкил этиш ва тартибга солиш бошқармаси бош иқтисодчиси, ҳисоб-китоблар мониторинги бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Марказий банк Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Элёрбек Усмонов тайинловга қадар Марказий банк Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган. У 2018 йил ёзидан буён Пахтаобод туманига раҳбарлик қилиб келган Маҳмуджон Бозоровни алмаштирди.

Бундан олдинроқ Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Ўткирбек Шукуров Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳокими лавозимига тайинлангани хабар қилинганди. 

Мавзуга оид