Жамият | 17:25 / 19.02.2022
2675
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда такси ҳайдовчилардан «доля» ундириб келган жиноий тўда ушланди

2022 йил 16 феврал куни Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ўтказилган тадбирда Самарқанд шаҳрида яшовчи ҳайдовчилардан тамагирлик билан пул ундириб келган бир гуруҳ шахслар қўлга олинган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Самарқанд шаҳрида яшовчи, муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган 7 нафар шахс “Самарқанд-Навоий” ва “Самарқанд-Бухоро” йўналишида қатновчи ҳайдовчилардан зўравонлик ва товламачилик йўли билан, доимий йўналишда таксичилик қилиш учун 300-500 доллар, кунлик қатновчи ҳайдовчилардан 30-50 минг сўмгача пулни тамагирлик йўли билан ундириб келишган.

Жиноий гуруҳ аъзоларининг фаолиятига қарши чиққан ёки сўралган пул маблағларини бермаган фуқароларга бир гуруҳ уюшган спортчиларни ёллаб, улар орқали жисмоний тазйиқ ўтказиб, зўравонлик ва оғир турдаги тан жароҳатлари етказиб келишган.

Ўтказилган тезкор тадбирда гуруҳ етакчилари В.Ф. ва Э.Д. тадбирга жалб қилинган фуқароларга товламачилик қилаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан В.Ф. ва Э.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.

Аввалроқ ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан Булунғур туманида лицензиясиз киракашлик қилиб келган фуқаролардан пул ундириш билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинганди.

Мавзуга оид