Ўзбекистон | 15:05 / 21.02.2022
7415
1 дақиқада ўқилади

Янгиҳаёт туманида 152 минг долларлик юк контейнерларини қўлга киритган фирибгар аниқланди

У хорижий компания ваколатхонаси раҳбарининг ишончига кириб, 76 дона контейнерларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Фото: KUN.UZ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, Янгиҳаёт туманида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.Ш. ва бошқалар логистика фаолияти билан шуғулланувчи “W.G.” хорижий компания ваколатхонаси раҳбари С.К.нинг ишончига кириб, 76 дона умумий қиймати 152 минг долларлик юк контейнерларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Россиядан Тошкентга юборилган 7 та вагон-цистернадаги бензинни ўғирлаган шахслар ушланганлиги хабар қилинган эди.

Мавзуга оид