Тиббиёт фанлари доктори, профессор Зарифбой Ибодуллаев ўзбек олимлари ва илмий жамоатчиликка мурожаат билан чиқди. Профессор ўз мурожаатида ёш олимлар орасида мақолалар ёзишда сон кетидан қувиш ва плагиат (кўчирмакашлик) авж олгани, илмнинг барча йўналишларида тўлиб ётган муаммоларни президентга дадил олиб чиқмаётган Фанлар академияси, маҳаллий ҳокимликларнинг сиёсий илмсизлик ила қилаётган ишлари ҳақида очиқ гапирган. Ибодуллаев, ўз мурожаатида илм кишиларини маҳаллада юришга мажбурлаш тўғри эмаслигини, юрт равнақ топиши учун ҳамма ўз ишини қилиши кераклигини таъкидлаган.

«Келинг, ҳақиқатга тик қарайлик! Ўзбекистон илм-фани тобора жар ёқасига яқинлашмоқда. Илмга кириб келаётган ёш олимлар орасида плагиатлик авж олди. Scopus’да мақола чиқариш худди Шўролар даврида қандай бўлмасин пахта планини бажариш каби бўлиб бормоқда. Илмий Кенгашда ректорлар кафедра мудирларига очиқдан очиқ «Кўпроқ мақола ёзинглар ва бизнинг институт Топ-1000таликка кириши керак”, деб қайта-қайта таъкидлашмоқда. Натижада деярли 80–90 фоиз илмий мақола ҳаводан олиб ёзиб ташланмоқда, айниқса тиббиётда ана шундай ачинарли аҳвол.

Илм қила оладиган ходим ҳам, қила олмайдигани ҳам диссертация ёқлашга ундалмоқда. Мана 30 йилдирки, ҳеч ким кафедралар моддий-техник базасини яхшилаш ҳақида қайғурмайди ёки ёлғондан қайғуради. Демоқчиманки, 30 йилдан буён бизга ваъдалар берилади, бироқ кафедра ва илмий лаборатория анжомлари эскиргандан эскириб боряпти. Тўғри, баъзи кафедраларга янги ускуналар келтирилган, бироқ бундайлар бармоқ билан санарли.

Яна қайтариб айтаман: илм-фанда плагиатлик очиқчасига авж олди ва энг ачинарлиси бундан ҳеч қайси устоз ва шогирд уялмаяпти. Плагиатлик оддий ҳолга айланиб қолмоқда», – дейди Тошкент тиббиёт академияси профессори.

«Нашр эт ёки йўқ бўл» — Ўзбекистонда сифатсиз «олимлар»нинг кўпайиш омиллари

Шунингдек, Зарифбой Ибодуллаев кемирувчиларнинг Сардоба сув омбори тўғонига таъсирини аниқлаш учун Фанлар академияси мутахассисларининг «илмий сафар»га юборилиши шармандали ҳолат эканини айтган.

«Аввалига буни ҳазил деб ўйладим. Кейин билсам, ростдан ҳам Фанлар академиясининг Зоология институти мутахассислари Сардоба сув омборига «илмий сафар»га юборилган. Фанлар академияси матбуот хизматининг