Украинада қирғинбарот уруш давом этмоқда. БМТ маълумотларига кўра, ўтган уч кун ичида мамлакатни 150 минг киши тарк этган. Украина ҳукумати ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён 3500 россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилган (Россия томони ўз йўқотишларини тасдиқламаяпти). Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги тинч аҳоли вакилларидан 198 киши аҳоли турар жойларига берилган зарбалар қурбонига айланганини маълум қилган. Қуйидаги материалда урушнинг учинчи куни давомида олинган суратлар жамланган.

Украин ҳарбийлари Киевда россиялик қўпорувчилар гуруҳи билан жанглардан кейин портламай қолган снарядларни изламоқда
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
26 февраль тонгида ракеталар Киевдаги аҳоли яшаш уйига келиб тушди, икки киши ҳалок бўлган, яна бир неча киши яраланган. РФ мудофаа вазирлиги аҳоли турар жойларига ҳужум қилмаётганини такрорлашда давом этмоқда. Глеб Гаранич / Reuters / Scanpix / LETA
Ракеталар келиб тушиши оқибатида уйлардан биридан отилиб кетган болалар ўйинчоғи
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
ДХР назоратидаги ҳудудда жойлашган болалар боғчаси артиллерия зарбасига учради
Александр Ермоченко / Reuters / Scanpix / LETA
Донецк ўққа тутилиши оқибатлари
Александр Рюмин / ТАСС / Scanpix / LETA
Киевда ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сиреналар тинимсиз янграмоқда
Глеб Гаранич / Reuters / Scanpix / LETA
Киевда кўча жанглари
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA