Спорт | 16:22 / 28.02.2022
22163
1 дақиқада ўқилади

Ҳоким ва Бабаяндан мухлисларга мурожаат, Элгужадан рақс, мухлислардан супер атмосфера — «Навбаҳор» тақдимот маросимини ўтказди

27 февраль куни Намангандаги «Паҳлавон» спорт мажмуасида «Навбаҳор» жамоасининг янги мавсум учун тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда клуб вакиллари билан бирга Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Абдураззоқов ҳам иштирок этди. Расмийлар футболчиларга янги мавсумда тўп тепадиган рақамлари ёзилган футболкаларни топширишди.

Маросимда «Навбаҳор» бош мураббийи Самвел Бабаян, жамоа сардори Азим Аҳмедов ҳамда грузиялик яримҳимоячи Элгужа Григалашвилар сўзга чиқишди. Айниқса, грузиялик легионернинг чиқиши, сўзлари мухлисларда илиқ таассурот қолдирди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов сўзга чиқиб, «Навбаҳор»нинг шонли тарихини тиклаш мақсадида жамоа таркиби тажрибали ва маҳоратли футболчилар ҳисобига кучайтирилиб, жамоа олдига янги мавсумда Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилганлигини таъкидлаб, жамоага омад тилади.


Тасвирчи ва монтаж устаси — Боймирза Халилов

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид