Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИО томонидан конвой ҳаракатларини амалга оширишда электрон браслетдан фойдаланиш жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари томонидан конвой ҳаракатларини амалга оширишда электрон браслетлардан фойдаланишни жорий этиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар: ички ишлар органлари томонидан конвой ҳаракатларини амалга оширишда электрон браслетлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом; ички ишлар органлари бўлинмаларини электрон браслетлар билан таъминлаш бўйича дастур тасдиқланади.
Ички ишлар вазирлиги:
- манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ички ишлар органлари томонидан конвой ҳаракатларини амалга оширишда фойдаланиладиган электрон браслетлар бўйича техник топшириқни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
- 2023 йил якунига қадар ички ишлар органларининг конвой бўлинмалари белгиланган дастурга мувофиқ электрон браслетлар билан тўлиқ таъминланади;
- ички ишлар органларининг конвой бўлинмалари учун электрон браслетларни харид қилиш билан боғлиқ сарф-харажатларни Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Низом жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган, ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар ҳамда маҳкумлар билан конвой ҳаракатларини амалга оширишда улар устидан назоратни кучайтириш учун ички ишлар органлари томонидан электрон браслетлардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Қуйидагилар конвой ҳаракатларини амалга ошириш учун асос ҳисобланади:
- суд ва суриштирув ва тергов органларининг талабномалари;
- суд ажрими (ҳукми);
- ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларни ва жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни тиббиёт муассасасига жойлаштириш ёки тиббий муассасасида текширувдан ўтказиш лозимлиги тўғрисидаги тиббиёт ходимининг маълумотномаси.
Электрон браслетлар билан Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари, ички ишлар органларининг конвой бўлинмалари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш колониялари таъминланади.
Электрон браслетлардан фақатгина конвой қилинувчилар билан барча конвой ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида, шунингдек ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг ва жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларида стационар даволаниши ёки тиббиёт муассасасида тиббий текширувдан ўтказиш даврида улар устидан тўлиқ назорат ўрнатиш мақсадида фойдаланилади.
Мавзуга оид
10:21 / 22.01.2025
Ички ишлар органларида маъмурий конвой гуруҳлари ташкил қилинади
11:31 / 02.04.2024
Уй қамоғидаги шахсларни электрон браслет орқали назорат қилиш амалиёти жорий этилади
12:57 / 14.07.2022
Жиноятда гумонланаётган шахсларни электрон браслетлар ёрдамида назорат қилиш тизими жорий этилади
09:10 / 12.06.2019