Жаҳон | 09:18 / 15.08.2023
8230
3 дақиқада ўқилади

ОАВ: Қримдаги ХҲК Ротенберг тузилмасидан миллионлаб рубл олган

«Досье» маркази маълумотларига кўра, «Конвой» хусусий «ҳарбий-қўриқлаш» компанияси Ротенберг тузилмаси ва ВТБдан траншлар олган. 

Конвой ХҲК жангчилари

Қрим раҳбари Сергей Аксенов томонидан қўллаб-қувватланган «Конвой» хусусий «ҳарбий-қўриқлаш» компанияси Россия президентининг дўсти Аркадий Ротенберг тузилмасидан, шунингдек давлат иштирокидаги ВТБ Россия банкидан миллионлаб рубл олган. Бу ҳақда 14 август, душанба куни россиялик мухолифатчи Михаил Ходорковскийнинг нотижорат лойиҳаси бўлмиш «Досье» маркази томонидан ўтказган суриштирувда айтилади.

Журналистларнинг сўзларига кўра, 2022 йил 16 октябрда «Ай-Петри» санаторийси «Конвой» казаклар жамиятига 120 миллион рубл хайрия қилган.

«Конвой» хусусий «ҳарбий-қўриқлаш» компанияси казаклар жамияти томонидан 2015 йил январь ойида ташкил этилган, дейилади мақолада. 

Суриштирувчиларнинг айтишича, санаторий 2018 йилда хусусийлаштирилган ва Аркадий Ротенбергнинг мулклари рўйхатига ўтган.

«Досье»: Тўловлар ВТБ ҳисобрақамидан келиб тушган

Бундан олдин, 2022 йил 28 сентябрда, «Досье» маълумотларига кўра, «ВТБ Страна» хайрия жамғармаси ҳисобидан «Конвой» ҳисобига 100 миллион рубл, 2022 йил 5 октябрда ВТБ ҳисобидан яна 100 миллион рубл тушган. Журналистларнинг сўзларига кўра, бир қатор траншлар ХҲКга алоқаси бўлмаган ёнилғи компаниялари томонидан ўтказилган. 

Санаторий билан боғлиқ бўлган инфратузилма лойиҳалари бўйича бошқарувчи компания бош директори Нелли Шатова журналистларнинг маълумотларига изоҳ бермади. Ротенбергнинг ўзи ҳали нашрга жавоб қайтармади. «Досье» маркази, шунингдек, ВТБ матбуот хизматига «Конвой»га хайрия миқдори ва мақсади ҳақида саволлар юборди, аммо жавоб олмади. 

Журналистлар: ХҲК жанговар майдони Херсон вилоятида жойлашган

Суриштирувчилар маълумотларига кўра, «Конвой» Қримда Перевальное қишлоғи яқинида базага эга. 2023 йил бошида ХҲК штатида 261 киши бор эди, ёзга келиб 400 га яқин жангчилар бўлган, деб ёзади «Досье». Унга кўра, ХҲКнинг жанговар участкаси Херсон вилоятида жойлашган. Умуман олганда, ташкилот «даҳшатли аралашма: ёлланма, тижорат ва казакларнинг мафкурасига эга», дейилади материалда.

Аввалроқ, 10 июн куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу янги буйруқни имзолаган эди, унга кўра, Украинадаги фронтда бўлган барча «кўнгилли отрядлар» 1 июлга қадар Мудофаа вазирлиги билан шартномалар тузиши керак.

Россияда «кўнгилли отрядлар» деб, жумладан, хусусий ҳарбий компаниялар аталади. Амалдаги қонунчиликка кўра, РФда ХҲК тақиқланган, шунинг учун улар «кўнгилли отрядлар» дея таърифланади.

Мавзуга оид