Наманган вилояти ФВБ ахборот хизматининг хабар беришича, 3 март куни соат 15-40 да Наманган шаҳар “Оби ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин натижасида яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 45 кв.м жой, уй-рўзғор буюмлари ҳамда уй эгасига тегишли ҳужжатлар ёниб зарарланган. Содир бўлган ёнғинда куйиш, тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган.

Фото: Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати

Ёнғин қутқарувчилари томонидан хонадоннинг 60 кв.метр жойи сақлаб қолинган. Содир бўлган ёнғин соат 15:45 да тўлиқ бартараф этилган.

Фото: Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати

Ҳозирда ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.