Президент томонидан “Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги қонун имзоланди.
Қонун нормалари географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган. Қонун товар келиб чиққан жой номларини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Қонун қуйидагиларни ўз ичига олади:
географик кўрсаткич тушунчаси. Бу товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги, унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари (бундан буён матнда товарнинг хусусиятлари деб юритилади) унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади;
географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органини белгилаш. Бу Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигидир;
географик кўрсаткични рўйхатдан ўтказиш ва уни бекор қилиш тартиби. Географик кўрсаткич муайян географик объектда жойлашган ва ушбу объектнинг номидан ўзи ишлаб чиқараётган товарни белгилаш учун фойдаланаётган бир неча юридик ёки жисмоний шахснинг (алоҳида ҳолларда, агар бошқа шахслар мавжуд бўлмаса ёхуд улар талабномани беришда иштирок этиш истагини билдирмаса, битта шахснинг) талабномасига кўра рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
Географик кўрсаткичнинг рўйхатдан ўтказилганлиги:
- товарни реестрда кўрсатилган хусусиятлар билан ишлаб чиқаришнинг имконияти йўқлиги муносабати билан;
- чет эл юридик ёки жисмоний шахслари товар келиб чиққан мамлакатда мазкур географик кўрсаткичга доир ҳуқуқини йўқотганлиги муносабати билан Апелляция кенгашининг қарори асосида бекор қилинади;
- географик кўрсаткичлар сифатида рўйхатдан ўтказилмайдиган белгиларни белгилаш.
Қуйидаги белгилар географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилмайди:
- товар қайси географик объект чегарасида дастлаб ишлаб чиқарилган ёки фуқаролик муомаласига киритилган ва ишлаб чиқарилиш жойи билан боғлиқ бўлмаган муайян турдаги товарнинг белгиси сифатида Ўзбекистонда умумий истеъмолга киритилган бўлса, ўша географик объектнинг белгиси;
- айни бир турдаги товарга нисбатан географик кўрсаткич ёки товар келиб чиққан жой номи сифатида рўйхатдан ўтказилган белги;















