Нефть нархи тарихий рекордга яқинлашди
Нарх ошишига АҚШ Европадаги иттифоқчилари билан Россия нефти импортидан воз кечишни муҳокама қилаётгани тўғрисидаги хабар сабаб бўлди.
АҚШ Россиядан нефть импортини тақиқлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг 7 март куни бир баррел нефть нархи қарийб 140 долларга етди.
Маълумотларга кўра, Brent русумидаги нефтнинг бир баррели нархи 139 долларгача кўтарилган.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Қўшма Штатлар Европадаги иттифоқчилари билан Россия нефти импортидан воз кечишни муҳокама қилаётганини айтганди.
Bloomberg агентлиги манбаларининг сўзларига кўра, Вашингтон Европа иштирокисиз ҳам нефтга эмбарго қўйиши мумкин.
Маълумотларга кўра, АҚШ нефт импортининг 3 фоизга яқини Россия ҳиссасига тўғри келади.
JPMorgan Chase & Co таҳлилчилари йил охирига бориб Brent нархи 185 долларга етиши мумкин деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид
16:31 / 09.06.2023
Reuters: Ар-Риёднинг нефть қазиб олишни қисқартириш қарори ОПEК+ давлатлари учун сюрприз бўлди
16:56 / 27.05.2023
Дронлар Россиядаги нефть қувурларига ҳужум қилишда давом этмоқда
23:26 / 15.05.2023
Россия нефтини денгиз орқали ташиш кўрсаткичлари чўққига чиқди — Bloomberg
21:26 / 02.05.2023