2022 йил 9 март куни Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов вилоятдаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи, шахсий таркиб ўртасидаги хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Йиғилишда вилоятдаги бир нечта туманлар ва Самарқанд шаҳар ИИБга тайинланган янги бошлиқлар таништирилган.

Жумладан, ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан:

  • Баҳодир Раҳматов Нарпай туман ИИБ бошлиғи;
  • Анваржон Раҳматов Самарқанд тумани ИИБ бошлиғи;
  • Аброр Валиев Оқдарё тумани ИИБ бошлиғи;
  • Исматжон Ибрагимов Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланган.
Фото: ИИБ ахборот хизмати

Йиғилишда шунингдек, ҳудуддаги криминоген вазият, ходимлар томонидан хизматда йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланган.