“Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Хотин-қизларга дизайн, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тармоқлар иқтисодиёти, маркетинг ва талаб юқори бўлган бошқа таълим йўналишлари бўйича таълим берадиган алоҳида университет очилади.
Давлат бошқаруви академиясида раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича алоҳида ўқув курслари ташкил этилади ҳамда ҳар йили камида 100 нафар хотин-қизлар ўқитилади.
2022 йил 1 апрелдан:
тадбиркорликни янги бошлаётган хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 миллион сўмдан 10 миллион сўмга оширилади;
“Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади.
2022 йилда субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилади;
ижарада турган “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга ижара тўловининг 50 фоизи, кўпи билан 500 минг сўмгача компенсация берилади.
2022 йил 1 апрелдан:
боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг:
фарзандлари давлат боғчаларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилинади;
3 ёшгача фарзандлари учун нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ажратилади.
тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат боғчаларига 2 ёшдан 3 ёшгача болаларни пулли хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилади;
кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган корхона ва ташкилотлар ўз ҳузурида боғча ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи бюджетдан қоплаб берилади.
















