Форумда халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмалар, 56 та давлатдан 1,5 минг нафардан зиёд йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонлар қатнашиши кутилмоқда. Хусусан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё таррақиёт банки президентлари, вазирлар, йирик корпорация ва компаниялар раҳбарлари иштирок этади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Форум доирасида ялпи мажлис ва шўъба мажлислари, давра суҳбатлари, тақдимотлар, брифинглар каби 40 дан ортиқ тадбирлар кўзда тутилган.

Расмий релизга кўра, мазкур анжуман мамлакатимиз иқтисодиёти учун зарур бўлган истиқболли лойиҳаларнинг тақдимот платформаси бўлиб хизмат қилади. Йиғилишда форумга тайёргарлик ишларининг бориши ҳақида ахборот берилди.

Давлат раҳбари бундай инвестиция форуми Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилаётганига эътибор қаратиб, уни юқори даражада ташкиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мамлакатимизнинг халқаро бизнес ҳамжамиятига очиқлигини намойиш этиш, ҳар бир тармоқ ва ҳудуднинг инвестицион салоҳиятини кўрсатиш зарурлиги таъкидланди. Йирик лойиҳаларга илғор технологиялар ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича аниқ натижаларга эришиш вазифаси қўйилди.

Фото: Президент матбуот хизмати