Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда фуқарони Кореяга ишга юбормоқчи бўлиб 5 минг доллар олган шахс ушланди
Каттақўрғон шаҳрида фуқароларни хорижий давлатга ишга юбормоқчи бўлган фирибгар ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ Каттақўрғон шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, фуқаро Б.А. фуқаро Ф.ни танишлари орқали 5 ой муддатга Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, эвазига 5 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Сурхондарё, Наманган ва Андижонда фуқароларни ишга киритишни ва хорижга ишга юборишни айтиб фирибгарлик қилган шахслар ушланганди.
Мавзуга оид
16:35 / 23.06.2026
Талон-торож ва фирибгарлик учун “чиқиш эшиклари” торайди
18:38 / 19.06.2026
Ўзини Бош прокуратура ходими деб таништирган шахс миллиардлаб сўмлик фирибгарликда гумонланмоқда
15:47 / 13.06.2026
Порахўрлик жинояти иштирокчилари муддатидан илгари озод қилинмайди
20:30 / 09.06.2026