Тошкент шаҳридаги «Le Grand Plaza» (собиқ «Тата») меҳмонхонаси яқинида турган машиналар устига йирик дарахт қулаб тушган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, 12 март куни кеч соат 21:00 лар атрофида содир бўлган воқеа оқибатида камида учта машинага зарар етган. Жабранганлар ҳақида маълумот йўқ.

Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон овози кўчасида содир бўлган воқеа сабаблари аниқ эмас. Видеолардан дарахт кесилмагани, табиий равишда қулаб тушгани кўринади. Маълумот учун, Тошкентда бир неча кун кетма-кет ёмғир ёғди.