Жамият | 15:50 / 16.03.2022
12258
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда банк ходими 539 нафар фуқарога сохта квитанция бериб пулларни ўзлаштиргани аниқланди

У шериги билан 216 миллион сўм тўловларни нақд ҳолда қабул қилган ва сохта квитанция бериб, пулларни ўзлаштириб юборган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан тумандаги тижорат банкининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширувда аниқланишича, филиалнинг собиқ ходими С.Т. фуқаро Ф.Н. билан ўзаро тил бириктириб, 539 нафар фуқарога ўзларини гўёки Ғузор тумани ИИБ ЙҲХБга тўловларни қабул қилувчи ходим сифатида таништирган. Сўнг одамларнинг жами 216 миллион сўм тўловларини нақд пулда қабул қилиб, эвазига банк муассасасининг сохта квитанцияларини тақдим этиб, пулларни талон-торож қилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда қалбаки квитанция билан фуқаронинг 30 миллион сўм пулини ўзлаштирган банк ходимига жиноят иши қўзғатилганди.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид