Жаҳон | 14:47 / 17.03.2022
9172
1 дақиқада ўқилади

Audi заводларидан бири бутловчи қисмлар етишмовчилиги сабабли фаолиятини вақтинча тўхтатди

Қайд этилишича, заводга Украинадан олиб келинувчи бутловчи қисмлар етишмаяпти, бундан ташқари, пандемия сабабли логистиканинг бузилиши ва яримўтказгичлар етишмовчилиги ҳали ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Фото: AP

Audi компанияси етказиб бериш тизимидаги узилишлар сабабли Германиянинг Неккарзулм шаҳридаги заводи ишини тўхтатди. Бу ҳақда завод вакилига таяниб Automotive News Europe хабар берди.

Нашр суҳбатдошининг сўзларига кўра, заводга Украинадан олиб келинувчи бутловчи қисмлар етишмаяпти, бундан ташқари, пандемия сабабли логистиканинг бузилиши ва яримўтказгичлар етишмовчилиги ҳали ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Мазкур корхонада Audi A6, A7, A4, A5 моделлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.

Неккарзулмдаги завод душанбадан буён ишламаяпти. Бу 25 мартгача давом этиши кутилмоқда.

Мавзуга оид